Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Бу исломий шахсияни вужудга келтириш ва уни ўстириш йўлидир. Айнан мана шу Расулуллоҳ с.а.в. тутган йўлдир. У киши одамларни Ислом ақидасига чақириш орқали даъват қилардилар. Қачонки улар Исломга кирса, уларнинг қалбида бу ақидани мустаҳкамлаб, фикр ва майлларини унинг асосига бино бўлишини назорат қилардилар. У киши айтдиларки: «Токи хоҳиши (ҳавоси) мен олиб келган нарсага тобе бўлмагунча сизлардан ҳеч ким ҳаргиз мусулмон бўлолмайди», «Токи мен унинг юритадиган ақли бўлмагунимча сизларнинг бирортангиз ҳаргиз мўмин бўлолмайди». Сўнгра Оллоҳ нозил қилаётган Қуръон оятларини уларга баён қилиб, ҳукмларни шарҳлаб, уларга Исломни ўргатардилар. У кишининг қўл остида ва у кишига эргашганлардан исломий шахсиялар вужудга келиб, пайғамбарлар шахсияларидан кейин коинотдаги энг олий шахсиялар бўлдилар.


Шундан аён бўладики, шахсларда пайдо қилиниши лозим бўлган асос бу шахсда исломий ақидани вужудга келтириш, сўнгра фикри ва майлини мана шу ақида асосига барпо этишдир. Шундан сўнг тоатларни бажариш ва фикрларни ўстиришга куч сарфланади.

 

Йўлдаги тойилишлар
Кўпгина мусулмонларда Ислом ақидасига зид бўлган амаллар учрайди. Кўпинча исломий шахсияда ўз шахсиятига хилоф ишлар содир бўлади. Баъзилар унинг ақидага зид бу ишлари уни Исломдан, ўз шахсиятига хилоф ишлари эса исломий шахсиядан чиқаради деб ўйлайдилар.


Аммо ҳақиқат шуки, мусулмоннинг турмуш тарзида учрайдиган хатоларнинг мавжуд бўлиши уни исломий шахсиядан чиқариб қўймайди. Бунинг боиси, инсон гоҳида тушунчасини ақидасига боғлашни унутиб қўяди. Гоҳида эса тушунчаси исломий ақидага ёки исломий шахсияга зид келишини билмайди. Гоҳида шайтон қалбига ғулғула солиб, бирор амалда ақидага, мусулмонлик сифатига ёки Оллоҳнинг буйруқ ва қайтариқларига зид иш қилиб қўяди. Бу ишларни қилаётганда у Исломга эътиқод қилишликда, фикри ва майли учун унга таянишда давом этади. Шунинг учун бундай ҳолатларда у Исломдан чиқди дейиш хато. Агар баъзи бир амалларида осий бўлса ҳам Ислом ақидасига эътиқод қилар экан, у мусулмондир. Агарчи баъзи бир ишларида фисққа йўл қўйса ҳам, Ислом ақидасини фикри ва майли учун асос қилар экан, у исломий шахсиядир. Агар унинг баъзи бир ишларида хатолар мавжуд бўлса ҳам, эътибор унинг бу ақидага эътиқод қилиши ва уни фикри ва майли учун асос қилишидадир.

 

Мусулмон қачонки сўзи ёки амалида бу ақидага эътиқод қилишни тарк этсагина Исломдан чиқади. Қачонки ўз фикри ва майлида бу ақидага хилоф иш қилсагина исломий шахсияликдан чиқади. Агар эътиқоддан бутунлай узилса, мусулмонликдан чиқади. Акс ҳолда мусулмон бўлиб қолаверади. Лекин мусулмон бўлиб қолса-да, исломий шахсия бўла олмайди. Зеро, у Ислом ақидасига эътиқод қилса-да, фикри ва майли учун у асосга айланмаган. Чунки тушунчаларнинг Ислом ақидасига боғланиши фақат ақидага мувофиқ ҳаракатланадиган автоматик боғланиш эмас. Балки у ижтимоий боғланиш

 

9-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260